ТозаДалаЧалленге

Бугун мамлакатимизнинг турли ҳудудларида далаларни пластик чиқиндилардан тозалаш ишлари кенг кўламда давом этмоқда. Фермерлар, деҳқонлар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ягона мақсад йўлида бирлашмоқда — тупроқни асраш, ҳосил сифатини ошириш ва келажак авлод учун соғлом муҳит яратиш.
Далалардан йиғиб олинаётган ҳар бир пластик чиқинди тупроқнинг микропластик билан ифлосланишини камайтиришга хизмат қилади.
Бу эса нафақат табиатни муҳофаза қилиш, балки сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат етиштириш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. Сиз ҳам ушбу хайрли ташаббусга бефарқ бўлманг!
Тоза дала — мўл ва сифатли ҳосил.
Тоза табиат — соғлом келажак.
Келажак учун бугундан биргаликда ҳаракат қилайлик!
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм