Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Тошкентда “Хитой–Марказий Осиё” аграр форуми: илм, инновация ва ҳамкорлик диққат марказида

Тошкентда “Хитой–Марказий Осиё” аграр форуми: илм, инновация ва ҳамкорлик диққат марказида

Тошкент давлат аграр университетида бўлиб ўтаётган “Хитой–Марказий Осиё фан ва технологиялари: Биологик хавфсизлик ҳамда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш” халқаро форумининг иккинчи қисми мазмунли тақдимотлар билан давом этди.

Форум доирасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Шодмон Намозов сўзга чиқиб, марказ фаолиятининг устувор йўналишлари, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси, иқлим ўзгариши шароитида олиб борилаётган илмий лойиҳалар ва халқаро ҳамкорлик натижалари ҳақида батафсил ахборот берди.

Маъруза давомида у Хитой билан ҳамкорликда олиб борилган тадқиқотлар, хусусан, генетик жиҳатдан ўзгартирилган Бт-генли ғўза навларининг юртимизда экилаётгани ва ижобий натижаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Жумладан, “ХинЛуЗао-52” ва “ХинЛуЗао-78” сингари навлар 2024-йилда 70 сентнергача ҳосилдорлик кўрсатгани ва ўзининг юқори толачиқими, зараркунандаларга чидамлилик каби афзалликлари билан ажралиб тургани таъкидланди.

Форум иштирокчилари бундай фикр алмашувлар халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий ёндашувлар ва амалий тажрибаларни уйғунлаштириш орқали соҳага янги инновацияларни олиб киришга туртки беришини қайд этдилар.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.