Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Тошкентда озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган ИИ халқаро форум ўтказилади

Тошкентда озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган ИИ халқаро форум ўтказилади
Жорий йил 7–8-октабр кунлари Тошкент шаҳрида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда “Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган ИИ халқаро форум” ўтказилиши режалаштирилмоқда. Форумда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигининг барқарорлигини ошириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, инновацияларни жорий этиш, янги бозорларга чиқиш ҳамда барқарор молиялаштириш механизмларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Халқаро экспертлар, хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари ташриф буюриши кутилаётган мазкур форумда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин: Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.