Тошкентда озиқ-овқат хавфсизлиги халқаро форуми ҳамда Бутунжаҳон пахта кунига бағишланган конференсия ўтказилади

Жорий йилнинг 7–8-октабр кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган "Ҳятт Регенкй Ташкент" меҳмонхонасида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда “Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро форум” ҳамда "Бутунжаҳон пахта куни"га доир йирик конференсия бўлиб ўтади.
Ушбу тадбирларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигининг барқарорлигини ошириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, инновацияларни жорий этиш, янги бозорларга чиқиш ҳамда барқарор молиялаштириш механизмларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Халқаро экспертлар, хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари ташриф буюриши кутилаётган мазкур форумда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин:
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм