Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Тошкентда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов минтақавий ҳамкорликни…

Тошкентда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов минтақавий ҳамкорликни…
янада ривожлантириш бўйича бир қатор янги ташаббусларни илгари сурди. Биринчидан, Марказий Осиёда ўсимликларни муҳофаза қилиш ва зараркунандаларга қарши тезкор жавоб тизимини яратиш таклиф этилди. Ушбу тизим минтақа мамлакатлари ўртасида маълумот алмашиш ва зараркунандаларга қарши биргаликда чоралар кўришни таъминлайди. Иккинчидан, “Марказий Осиё рақамли аграр алянси” ҳамда минтақавий рақамли қишлоқ хўжалиги платформасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Платформа рақамли технологияларни жорий этиш ва инновацион форумларни ўтказиш учун хизмат қилади. Биринчи форумни Тошкентда ўтказиш таклиф этилди. Учинчидан, вазир “Агробиологик билимлар ва инновациялар маркази”ни ФАО кўмагида Тошкентда ташкил этишни таклиф қилди. Марказ минтақавий ўқув ва малака ошириш дастурларини амалга оширади ҳамда қўшма илмий-амалий лойиҳаларни ривожлантиради. Тўртинчидан, денгизга чиқиш имконияти бўлмаган давлатлар учун аграр-инновацион ҳаб яратиш ташаббуси илгари сурилди. ФАО ва БМТ кўмагида амалга ошириладиган ушбу лойиҳа инновацияларни кенг жорий этиш, фермерларни қўллаб-қувватлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мазкур ташаббуслар Марказий Осиё аграр маконини рақамлаштириш, билим ва тажриба алмашувини кенгайтириш ҳамда барқарор ривожланишга хизмат қилиши кутилмоқда. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.