Тошкент вилояти АКИС маркази

“Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди
“Сувчилар мактаби” лойиҳаси Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент Ирригация ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Миллий тадқиқот университети билан ҳамкорликда йўлга қўйилди
Мазкур мактабда қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш, сув тежовчи технологиялардан фойдаланишнинг илғор усуллари бўйича билимлар берилади
Дарсларда сувдан тежовчи технологиялар турлари, афзалликлари ва уларнинг самарадорлиги, соҳадаги хорижий тажриба ҳамда замонавий суғориш тизимининг аҳамияти ва сувдан фойдаланиш маданияти Туркия мисолида ўргатилади
Юқоридаги мавзуларга асосланган семинар-тренинг 1-июн санасида Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Тошкент вилояти Агрохизматлар(АКИС) марказида ўтказилди
#семинар
#сувчилар_маактаби
#АКИС
#Агробанк
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубее