Тошкент вилояти АКИС маркази

11-август санасида Тошкент вилояти АКИС марказида “ЎЗБЕКИСТОН АКИС МАСЛАҲАТ ХИЗМАТЛАРИ БЎЙИЧА АСОСИЙ МАСЛАҲАТ КЎНИКМАЛАРИ” тренингининг 4-куни бўлиб ўтди.
Семинардан олдин тадбир қатнашчилари тумандаги чорвачилик фермаларига ташриф буюришиб, махсус экспертлар билан биргаликда чорва молларини ҳозирги шароитда қандай сақлаб туриш керак, қандай озиқлантириш керак, сут ва сут маҳсулотларининг қай тартибда олиниши, ҳамда чорва озуқаларининг қандай тарибда сақланиш кераклиги ва шу каби жараёнларни кўздан кечиришди.
Чорвачилик фермасидан сўнг эса Агрохизматлар маркази қошидаги СОЯ экилган дала майдонига ҳам ташриф амалга оширилди.
Мутахассислар СОЯ дала майдонини кўздан кечиришиб, ўзларининг бу борадаги билим ва тажрибаларини янада оширишди.
Дала ташрифларидан сўнг семинар-тренинг АКИС марказида давом эттирилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе