Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Тошкент — ЭКОСАга аъзо давлатлар вакилларини жамлади

Тошкент — ЭКОСАга аъзо давлатлар вакилларини жамлади
Бугун Тошкент шаҳридаги ИнтерКонтинентал Ташкент меҳмонхонасида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Уруғчилар ассоциацияси (ЭКОСА) ҳамкорлигида 9-ЭКОСА уруғчилик конгресси ўз ишини бошлади. “Сифатли уруғ — барқарор ҳосил — фаровон қишлоқ хўжалиги” шиори остида ташкил этилган халқаро форум уруғчилик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, замонавий селексия ютуқлари ва илғор технологияларни оммалаштириш, сифатли уруғлик етиштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишга қаратилган. Конгрессни Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов кириш сўзи билан очиб, конгресс ишига муваффақият тилади. У ўз нутқида уруғчиликдаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари ва ташкилотга аъзо давлатлар нав алмашиш ҳамда уларни тажриба майдонларида синовдан ўтказиш бўйича ўз таклифини билдирди. Икки кун давом этадиган конгрессда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар делегациялари, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан вакиллар, уруғчилик хўжаликлари, Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари, кластер ва фермер хўжаликлари, инвесторлар ҳамда хорижий ҳамкорлар иштирок этмоқда. Конгресс доирасида уруғчилик соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, ўзаро манфаатли шартномалар тузиш ва истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш учун кенг имкониятлар яратилган. Шунингдек, замонавий навлар ва селексия технологиялари, уруғлик сифатини таъминлаш, халқаро стандартлар ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.