Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Тошкент давлат аграр университетининг 95 йиллиги — илм ва меҳнат тантанаси

Тошкент давлат аграр университетининг 95 йиллиги — илм ва меҳнат тантанаси
Тошкент давлат аграр университетида қишлоқ хўжалиги соҳаси тараққиётининг муҳим босқичларини ўзида мужассам этган тарихий сана — университетнинг 95 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан ўтказилаётган “Глобал иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференсия мамлакатимиз аграр соҳасининг ҳозирги ютуқлари ва келажак йўналишларини ёритишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Конференсия доирасида соҳа ривожига улкан ҳисса қўшган фидойи инсонларнинг меҳнати ҳам юксак эътироф этилди. Улар орасида аграр таълим тизими ривожига, илмий изланишларга, деҳқончилик маданиятини юксалтиришга ўз ҳаётини бағишлаган инсонлар бор. Бир гуруҳ фидойилар “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишонига сазовор бўлди. Мукофотларни Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов тантанали тарзда топширди. Шунингдек, “Кўп йиллик самарали меҳнати ва хизмат вазифасига садоқати учун” фахрий ёрлиқлари, “Олий таълим аълочиси”, “Нуроний” жамғармасининг “Меҳнат фахрийси”, ҳамда “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишонлари ҳам ўз соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган мутахассисларга топширилди. Бу эътирофлар нафақат фидойи инсонларнинг шахсий ютуғи, балки бутун аграр тизимнинг, юртимиз деҳқонлари ва олимларининг меҳнатига берилган юксак баҳо сифатида қабул қилинди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.