Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Тожикистонлик олимлар генетик ресурсларимиз билан танишди

Тожикистонлик олимлар генетик ресурсларимиз билан танишди

Тожикистон Қишлоқ хўжалиги академияси тизимидаги бир қатор илмий муассасалар вакилларидан иборат 15 кишилик делегация айни кунларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

Бугун куннинг биринчи ярмида меҳмонлар Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида бўлишди. Куннинг иккинчи ярмида эса улар Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида делегация аъзолари институтда генетик ресурсларни сақлаш, ўрганиш ва улардан оқилона фойдаланиш йўналишида олиб борилаётган илмий ишлар билан танишдилар. Шунингдек, институт олимлари томонидан лабораториялар, коллексия намуналари ва генофонд фаолияти, селексия, биотехнология ҳамда генетик таҳлилнинг замонавий усуллари бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Меҳмонлар илмий муассасадаги коллексия намуналарининг кўплиги, уларнинг тур ва шакллар бўйича ранг-баранглиги ҳамда институт генофондининг бойлигини алоҳида эътироф этдилар.

Якунда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.