Тожикистон боғларида Ўзбекистон тажрибаси: боғдорчилик йўналишида янги қадам

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб, қатор йўналишларда ҳамкорлик лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳар икки томон манфаатларига мос келадиган истиқболли инвестицион ташаббуслар алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Шу маънода, Сўғд вилоятининг Бобожон Ғофуров туманидаги “Боғи Миллий Ваҳдат”да барпо этилган 70 гектарлик “Дўстлик боғлари” қўшма илмий-амалий тажриба алмашинуви майдонига айланган. Бу ерда тожикистонлик аграр мутахассислар ҳамда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институтлари олимлари биргаликда қатор экинларни етиштириб, замонавий агротехник услубларни қўллаш орқали тажриба алмашишмоқда.
Батафсил: https://gov.uz/oz/agro/news/view/56552
Подробно: https://gov.uz/ru/agro/news/view/56552
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм