Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Тизимда олиб борилган 1-ярим йилликдаги реал натижалар ва келгусидаги истиқболли лойиҳа ва режалар тақдимоти

Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштириш, кадрлар масаласи ва вазирлик фаолиятини трансформация қилишга қаратилган устувор вазифалар, соҳага оид қабул қилинган қонун ҳужжатлари ижросини ўз вақтида таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, жорий йилнинг 18-июл куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видео-селектор йиғилишида ҳам барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилган кенг кўламли амалий ишлар борасида фикрлар, хулосалар тингланди. Айтиш мумкинки, Қишлоқ хўжалиги тизимида йил давомида кўлами кенг лойиҳалар амалга оширилди. Расмий келишувлар натижасида инвестициявий иш дастурлари ишлаб чиқилди, амалиётга татбиқ этилди. Тизимга доир турли йўналишларда грантлар жорий қилинди. Фермерлар учун имкониятлар кенгайтирилди. Шунингдек, экспорт ҳажмини ошириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, пахтачилик, ғаллачилик, озиқ-овқат саноати, чорвачилик, аграр соҳани рақамлаштириш, қишлоқ хўжалигини молиялаштириш, қишлоқ хўжалиги статистикаси ва янги иш ўринларини яратишга доир кўплаб истиқболли ишлар амалга оширилди. Юқорида келтирилган тақдимотда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида сўнги 6 ой давомида қилинган барча ишлар ва келгуси йил учун мўлжалланган натижавий лойиҳалар, режалар, дастурлар борасидаги тўлиқ маълумотлар жамланган. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.