Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Тилни асраш — миллатни, миллий ўзликни асрашдир!

Тилни асраш — миллатни, миллий ўзликни асрашдир!
Қадрли юртдошлар, аграр соҳа илмининг фидойи олимлари! Сизларни 21-октабр — Ўзбек тили байрами билан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз! Она тилимиз — миллий ўзлигимиз, тарихий хотирамиз ва маънавий қудратимизнинг ифодасидир. Унда халқимизнинг асрий орзу-интилишлари, ҳаётий тажрибаси, маданияти ва маънавий мероси мужассам. Тилни асраш — миллатни асраш, миллий ўзликни сақлаш ва келажак авлодлар олдидаги масъулиятни англаш демакдир. Зеро, ўз тилини йўқотган миллат тарихий хотираси ва миллий қиёфасидан айрилиш хавфига дуч келади. Бугун она тилимизнинг нуфузини юксалтириш, уни замонавий илм-фан, таълим ва инновациялар тили сифатида ривожлантириш ҳар биримиздан масъулият талаб этади. Айниқса, аграр соҳада яратилаётган илмий ишланмалар, илғор агротехнологиялар ва инновацион ечимларни ўзбек тилида кенг тарғиб қилиш, уларни фермер ва деҳқонларимизга содда, равон ва тушунарли тарзда етказиш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, илм-фан ютуқлари халқимизга она тилида етказилса, билимнинг амалий самараси янада ортади. Шу боис аграр соҳа олимлари зиммасида нафақат янги билимлар яратиш, балки ўзбек тилининг илмий салоҳиятини юксалтириш, илмий атамаларни такомиллаштириш ва унинг илм-фан тилидаги имкониятларини кенгайтиришдек шарафли вазифа ҳам бор. Ушбу қутлуғ айёмда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик, хотиржамлик ҳамда аграр илм-фан равнақи йўлидаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз! Она тилимизни асраш, эъзозлаш ва ривожлантириш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Тилимиз барҳаёт, қадри баланд, нуфузи юксак бўлсин! Ўзбек тили байрами муборак бўлсин! Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва жамоаси Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.