Шрифт:
Цвет:
Карта сайта Войти
Gerb

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ХАБАР БЕРАДИ:

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ХАБАР БЕРАДИ:
БАҲОРГИ СОВУҚЛАР ДАВРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРУВЧИЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН БУТУН МАМЛАКАТ БЎЙЛАБ ТЕЗКОР ГУРУҲЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ АГРАРЧИЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН ТЕЛЕФОН РАҚАМЛАР ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ 17-20 март кунлари мамлакатимиз ҳудудида кескин совуқ тушиши, ҳаво ҳарорати кечаси 7-10 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Мевали боғ ва токзорлар, эртаки картошка ва сабзавот экинларига ҳаво ҳарорати салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида бутун республика миқёсида аграрчиларга ёрдам бериш бўйича тезкор гуруҳлар ташкил этилди. Тезкор гуруҳлар соҳа олимлари билан биргаликда республика ҳудудига кириб келган совуқ об-ҳаво таъсиридан жойлардаги мевали боғ, узумзорлар ва “тўқсонбости” усулида ҳамда эртаки майдонларга экилган қишлоқ хўжалиги экинларини асраш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиб, уларни жорий этмоқда. Республика штабига Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев бошчилик қилмоқда, ҳудудий штабларни эса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқармоқда. Республика мониторинг штаби алоқа маркази телефон рақамлари: +998 71 2067169; +99871 2067170; +99871 2067172Электрон манзил: meva@agro.uz ҲУДУДИЙ ШТАБЛАР Қорақалпоғистон Республикаси (+998) 90-705-05-12 Андижон вилояти (+998) 97-339-44-43 Бухоро вилояти (+998) 91-443-07-31 Жиззах вилояти (+998) 94-919-19-29 Қашқадарё вилояти (+998) 98-776-01-09 Навоий вилояти (+998) 91-333-74-76 Наманган вилояти (+998) 99-971-02-09 Самарқанд вилояти (+998) 94-445-65-85 Сирдарё вилояти (+998) 97 777-31-11 Сурхондарё вилояти (+998) 97-352-74-74 Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри (+998) 93-375-22-00 Фарғона вилояти (+998) 91-112-71-00 Хоразм вилояти (+998) 90-719-62-78 УШБУ МАЪЛУМОТ ЮЗАСИДАН ЯНГИЛИКЛАРНИ: - WWW.AGRO.UZ САЙТИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР БЎЛИМИДА - ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Телеграм (https://t.me/uzagroministry), Фейсбукдаги (https://www.facebook.com/agrouzbekistan/) расмий каналлари/саҳифалари орқали кузатиб боринг

Открыть источник в Telegram

Отправить сообщение об ошибке администрации
Спасибо! Ваше сообщение отправлено.