Шрифт:
Цвет:
Карта сайта Войти
Gerb

Шу ўринда, яна бир муҳим масалага тўхталиб ўтмоқчиман.

Шу ўринда, яна бир муҳим масалага тўхталиб ўтмоқчиман.
Сизларнинг орангизда ватанпарварлик, меҳр-оқибат ва инсонийлик борасида кўпчиликка ибрат бўлаётган ёшлар жуда кўп. Бугун волонтёр ёшлар ҳаракати жамиятимизнинг кўплаб соҳаларида кенг қулоч ёзмоқда. Бундан буён Ёшлар агентлиги бу ҳаракатга бош-қош бўлади. Ёшларнинг ташаббуслари асосида ҳар йили Ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилади ҳамда волонтёрлик фаолияти қўллаб-қувватланади. Ёшларнинг таълим олишига эътибор қаратиш билан бирга, китобхонликни янада кучайтиришимиз зарур. Шу мақсадда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳар бир кўча кесимида китобхонлик, “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларни йўлга қўяди. Бундай танловлар ҳар ҳафтада маҳалла кесимида, ҳар ойда туман миқёсида ва ҳар чоракда вилоят даражасида ўтказиб борилиши керак. Бу орқали 2 миллионга яқин ёшлар қамраб олинади. Шу билан бирга, вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳар бир мактаб кутубхонасига камида мингтадан янги бадиий адабиётларни етказиб беради".

Открыть источник в Telegram

Отправить сообщение об ошибке администрации
Спасибо! Ваше сообщение отправлено.