Хусусан, Конституцияда Вазирлар Маҳкамаси ва ҳокимликларнинг экология, ёшлар сиёсатини амалга ошириш, оилани қўллаб-қувватлаш, мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя…

қилиш, қулай жамоат транспортини ривожлантириш, аҳолининг дам олиши учун зарур шароитлар яратиш, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича масъулиятини белгилаш лозим.
Фуқароларнинг тинч, эркин ва фаровон яшаши Ҳукумат ва маҳаллий ижро органлари фаолиятининг бош мезонига айланиши зарур.
Суд-ҳуқуқ тизимини қораловчи, жазоловчи органдан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи органга айлантириш – ислоҳотларимизда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Ривожланган давлатлардаги каби бизда ҳам адолатли ва мустақил суд, қонун устунлигини амалда таъминловчи прокуратура, жамоат тартибини сақловчи, ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ички ишлар, миллий гвардия, кучли адвокатура тизимини яратиш асосий вазифамиздир”.