Шрифт:
Цвет:
Карта сайта Войти
Gerb

Ҳар қандай инсон учун муҳим ва муқаддас қадрият – бу унинг оиласидир. Соғлом ва мустаҳкам оила – давлат таянчи ва жамиятнинг асосий бўғинидир.

Ҳар қандай инсон учун муҳим ва муқаддас қадрият – бу унинг оиласидир. Соғлом ва мустаҳкам оила – давлат таянчи ва жамиятнинг асосий бўғинидир.
Каттага ҳурмат, кичикка иззат, одамийлик, меҳр-оқибат, она Ватанга муҳаббат ва садоқат каби олижаноб фазилатлар аввало оилада қарор топади. Бугунги глобаллашув замонида оила институтини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш учун муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш зарурати тобора кучаймоқда. Бош қомусимизда оила институтининг конституциявий асосларини ривожлантириш мақсадида “оила аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланиши”, жамиятнинг табиий ва таянч бўғини, жамият ва давлатнинг алоҳида ҳимоясида эканини мустаҳкамлаб қўйишни таклиф этаман. Шунинг учун давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун зарур ижтимоий ва иқтисодий шароитларни яратиши, кўп болали оилаларга қонунга мувофиқ имтиёз ва ижтимоий кафолатлар яратиб бериши лозим. Шунда оиланинг иқтисодий ва маънавий асослари янада мустаҳкам бўлади”.

Открыть источник в Telegram

Отправить сообщение об ошибке администрации
Спасибо! Ваше сообщение отправлено.