«Аграр соҳада инновацион технологиялар» ҳафталигига таклиф этамиз!

Талабалар, олимлар, мутахассислар ва новаторлар диққатига!
Жорий йилнинг 6-10 июнь кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида «Аграр соҳада инновацион технологиялар» ҳафталиги ўтказилади. Кўргазма павильонларида қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, боғдорчилик каби қатор йўналишларда жорий қилинган ва келгусида татбиқ қилинадиган замонавий инновацион технологиялар кенг намойиш қилинади.
Олимлар, мутахассислар соҳалардаги драйвер лойиҳаларни тақдимотини ўтказади. Буғдой каби фақат уч марта суғориш билан етиштириладиган шоли ҳақида эшитганмисиз? Ўз танасидан катта ҳажмда жун берадиган «Меринос» зотли қўй тўғрисида-чи? Уларни шу тадбир доирасида кўришингиз ва батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин. Буғдой ва бошқа экинларнинг янги навлари; балиқ, қуён, чорва моллари ва паррандалар учун тўйимли озуқалар; биологик фаол қўшимчалар; асалари учун инновацион технологиялар билан бевосита танишасиз.