Sayt sinov rejimida işlamoqda: materiallar va tarjimalar hali töldirilmoqda.
Şrift:
Rang:
Mahsulotlar
Sayt xaritasi Kiriş
Gerb

Тумандаги хонадонларнинг ярмида чорва боқилади.

Тумандаги хонадонларнинг ярмида чорва боқилади.
“Дўстлик” маҳалласида 50 дан ортиқ одам чорвани янада кўпайтириш ниятида, лекин уларга озуқага ер бериш, кредит олишда ёрдам берилмаяпти. Туманда ҳозир ташландиқ ётган 400 гектар ер бўлсада, бу ерлар шундай хоҳиши бор одамларга берилмаган. Эндиликда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида қорамол, қўй ва эчки олиш учун 33 миллион сўм имтиёзли кредит гаровсиз, нақд пулда берилади. Бу орқали тумандаги 1,5 минг хонадонга чорвани кўпайтириш учун шароит яратилади. Қайд этилган 400 гектарни 800 та хонадонга бўлиб бериш топширилди. Facebook|Instagram|X

Manbani Telegramda oçiş

Xatoni ma’muriyatga yuboriş
Rahmat! Xabaringiz yuborildi.