Бу ҳолатнинг зарарли томони:

- тупроқдаги ортиқча намлик ҳисобига мола босиш пайтида ер зичлашади, натижада ёш ниҳоллар илдизи ривожланиши сусайиши ҳисобига ниҳол ривожи орқада қолади;
- пушта суғориб “запас” суви ҳисобига чигит ундириб оладиган ҳудудларда техникаларни ерга кириши қийин бўлганлиги сабабли ер текислаш, пушта олиш пуштани суғориш, экиш олди ерни ишлаш (бороналаш) ва экиш ишларини мақбул муддатлари (1-10 апрель) кечикади;
- эрта баҳордаги етарли намлик ва нисбатан иссиқ об-ҳаво бегона ўтларни жадал ривожланишини таъминлайди;
- тирик ҳолда қишлайдиган ҳашаротлар (куги тунлам, ёввойи тунлам, фитономус, ва бошқалар) ривожи тезлашиб, эртачи ғумбакка айланиши ва эртачи ғўзаларга ва бошқа полиз ва сабзавот экинларига зарари кўпаяди.
Шукур Жумаев
Жанубий Деҳқончилик ИТИ, Тупроқшунослик ва Агрокимё лабораторияси мудири, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори
©https://t.me/AKIS_milliy_markaz