Шрифт:
Цвет:
Карта сайта Войти
Gerb

Қуёнчилик-сердаромад соҳа

Қуёнчилик-сердаромад соҳа
Қуёнлар йил давомида 5–6 марта болалайди. Умуман, битта қуёндан бир йилда 50–60 та бола олиш мумкин. Бу эса 70–80 кг гўшт, 50 дона тери демакдир. Қуён болалари туксиз ва кўзлари юмуқ ҳолда туғилади. Уларнинг кўзи 10–14 кунда очилади. 17–21-кунлари ташқарига чиқиб озиқлана бошлайди. Унгача улар она сути билан озиқланади. Қуёнлар тез етилиши, кўп бола бериши билан бошқа чорва ҳайвонларидан фарқ қилади. Масалан, қуёнлар 4–4,5 ойлигида сўйишга тайёр бўлади. Тўғри рацион асосида боқилса, бу муддатда уларнинг тирик вазни ўртача 3–4 кг тош босади. Янги туққан қуёнларни бир кеча-кундузда 4–5 марта озиқлантириш зарур. Улар асосан кўк озуқалар: кўк беда, маккажўхори, қоқи ўт, қўйпечак, полиз экинларининг барги, дарахт шохлари, олма, тол ва ток новдаларини хўш кўриб ейди. Aгрохизматлар марказ канали: https://t.me/Akismarkazisurxondaryo

Открыть источник в Telegram

Отправить сообщение об ошибке администрации
Спасибо! Ваше сообщение отправлено.