Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Янги ҳамкорлик

Янги ҳамкорлик
Корея Республикаси ҳукумати томонидан Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида тренинглар олиб борадиган марказ қуриш учун грант ажратилди. Лойиҳа қурилиши билан ДИКА компанияси шуғулланади. Янги тренинг маркази Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Аграр соҳада билим ва инновациялар тизимини қамраб олган республика агрохизматлар миллий маркази (АКИС) ёнида қад ростлайди. Учрашувда “ДИКА” компанияси раҳбари Ли Донг Жин, Сеул миллий университети (СНУ) профессори Сук-Ха Ли, “КкоопсАгро” компанияси раҳбари Андреа Ху, “Аннехуре Финанкиал Солутионс Лимитед” (Ҳонг Конг) компанияси раҳбари Фирдавс Олимов ҳамда АКИС вакиллари иштирок этди. Таъкидланганидек, янги марказ ишга туширилиши билан “Аннехуре Финанкиал Солутионс” компаниясининг маҳаллий ва чет эл экспертлари тренинглар ўтказиши мумкин бўлади. Батафсил мазкур▶ ҳавола орқали танишиш мумкин. WWWТелеграм Инстаграм Факебоок ЁуТубе ТикТок

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.