Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Миллий марказ Бош директори Алишер Тураевнинг Туркия Республикасига қилган ташрифи тафсилотлари

Ташриф давомида Профессор Алишер Тураев Марказий узумчилик илмий тадқиқот институтида бўлди. У ерда Туркиянинг Узумчилик ва виночилик соҳасида эришган ютуқлари билан танишди. Ўзбекистонга турк олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари амалиётини олиб келиш бўйича келишувга эришди.
Шунингдек, Марказий ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институтига ташриф буюрди ва мазкур институтнинг лабораториясини Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти қошида очиш таклифини илгари сурди.
Миллий марказ раҳбари Туркиянинг Марказий тупроқшунослик, ўғит ва сув ресурслари илмий тадқиқот институтида ҳам бўлди. Ушбу муассаса лабораториясини Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти қошида очиш ҳамда магистр, докторант, мустақил изланувчилар ҳамда фермерлардан сараланган 10 нафар мутахассисни Туркияга ўқиш ва малака ошириш учун юборилади.