Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ташриф

Ташриф
Қишлоқ хўжалиги вазири илмий муассаса фаолияти билан танишди Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди. Ташриф давомида вазир институт қошида ташкил этилган музейда бўлиб, дон ва дуккакли ҳамда озуқабоп экинлар навларидан иборат экспонатларни кўздан кечирди. Вазир А. Воитов институтда фаолият кўрсатаётган лабораториялардаги иш жараёнлари билан яқиндан танишди. Хусусан, Геном ва биотехнология лабораториясида ёш тадқиқотчилар томонидан ўтказилаётган илмий ва инновасион лойиҳалар билан қизиқди. Ин витро усулида пистанинг бир нечта нави устида олиб борилатган илмий тажрибалар бўйича ёш докторантлар билан самимий суҳбатлашди. Аграр соҳада долзарб бўлган ресурс тежамкор ва ҳосилдор навлар яратиш борасида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди. Шунингдек, вазир институтда яқинда ишга туширилган нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи сех фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.