_Ихтиро

Деҳқонлар учун яна бир қулайлик
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан илдизмеваларни йиғиштириб олишда деҳқонларнинг ҳам вақтини, ҳам нақдини тежайдиган ускуна ишлаб чиқилган.
Илмий муассаса олимлари томонидан кашф ишлаб чиқилган энергия-ресурстежамкор картошка ковлагич қуйидаги афзалликларга эга:
картошка пуштаси юзасидаги қаттиқ кесакларни майдалаш мақсадида технологик жараённинг бошида унга махсус таянч-кесак майдаловчи қурилма ўрнатилган;
ундан сўнг сексияли ихчамлаштирилган лемехлар ўрнатилган бўлиб, картошка пуштасининг керакли қисмини ковлаб олиб элакларга кам тупроқ массасини узатади;
элакларни элаклаш қобилиятини ошириш учун уларга тўлқинсимон юмшатгичлар ўрнатилганлиги ҳисобига тупроқни элак бўйлаб бир текис тақсимланиши таъминланади. Бу ўз навбатида унинг элакланиш даражасини оширади.
Мазкур ишланма Интелектуал мулк агентлиги томонидан патентланган.