Айни вақтда Миллий марказ халқаро алоқалар бўлими раҳбари Санжар Адилов АҚШнинг Миссисипи штатида хизмат сафари билан бўлиб турибди

Ўзбекистон вакиллари Миссисипи штати университети халкаро алокалари департаменти, агрономия, тупрокшунослик, ўрмончилик, балиқчилик, қишлоқ хўжалиги иктисодиёти колледж деканлари билан учрашди.
Миллий марказ халқаро алоқалар бўлими раҳбари С.Адилов, Тошкент давлат Аграр университети проректори А. Абдувасиқовлар вазирлик тизимидаги олий таълим муассасаларни тамомлаган кадрларни Миссисипи штати университетига магистратура таҳсили учун жалб қилиш бўйича келишувга эришди.
Шунингдек, профессор- ўқитувчиларни ўзларининг талим йўналишлари бўйича малакасини ошириш, инглиз тили ўкитувчиларни аграр терминлар бўйича тренинг курсларда малакасини ошириш, Миллий Марказ ва Миссисипи штати университети ўртасида узоқ йилга мўлжалланган стратегик шериклик меморандиумни имзолаш учун Ўзбекистонга таклиф қилди.