Шрифт:
Цвет:
Карта сайта Войти
Gerb

Номзод мактаб ва боғчалар барпо этиш, аҳолини уй-жой, ичимлик суви билан таъминлаш, маҳаллада яшаш шароитларини яхшилаш бўйича ташаббусларини айтди.

Номзод мактаб ва боғчалар барпо этиш, аҳолини уй-жой, ичимлик суви билан таъминлаш, маҳаллада яшаш шароитларини яхшилаш бўйича ташаббусларини айтди.
Улардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга: - келгуси йилга уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм ва 50 та янги боғчага 5,5 миллиард сўм субсидия ажратиш; - Учқудуқдаги иссиқлик тизимини янгилашга 51 миллиард сўм ажратиш, Ғозғон ва Навоийда 2 та электр подстанцияси қуришга 143 миллиард сўм йўналтириш; - 11 та мактабга қўшимча бино, 33 та мактабга спорт зали қуриш лойиҳасини келгуси йил давлат дастурига киритиш; - келгуси йил Учқудуқда 78 километр сув тармоғи қуриш лойиҳасига 100 миллион доллар жалб қилиш; - келгуси йилда Карманадаги “Боғишамол” ва “Янгиҳаёт” маҳалласидаги темир йўл устидан йўл ўтказгич қуриш; - Ислом тараққиёт банкининг Кармана, Қизилтепа ва Навбаҳордаги 34 та қишлоқни ривожлантириш лойиҳаси доирасида 54 миллион доллар жалб қилиш; - бир ой муддатда Зарафшон шаҳрини кенгайтириш ва уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини киритиш, бунда 30 минг аҳолига инфратузилмага эга бўлган Саноатчилар шаҳарчасини ҳамда марказий поликлиника қуришни назарда тутиш топширилди. Facebook|Instagram|Twitter

Открыть источник в Telegram

Отправить сообщение об ошибке администрации
Спасибо! Ваше сообщение отправлено.