Шрифт:
Цвет:
Карта сайта Войти
Gerb

Келаётган ҳафтадан бошлаб Ўзбекистонда об-ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

Келаётган ҳафтадан бошлаб Ўзбекистонда об-ҳаво ҳарорати кескин пасаяди
Жорий йилнинг 17 октябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18-19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда. 17-19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари +3+8 даража илиқгача, республика шимолида баъзи жойларда 0-2 даража совуқгача, кундуз кунлари +15+20 даражагача аста-секин пасаяди. 17-19 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. 17-18 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Каналга уланиш: @uzauz

Открыть источник в Telegram

Отправить сообщение об ошибке администрации
Спасибо! Ваше сообщение отправлено.