Шрифт:
Цвет:
Карта сайта Войти
Gerb

Ўзбек алифбоси туркий дунё ва сунъий интеллектга яқинлашмоқда

Ўзбек алифбоси туркий дунё ва сунъий интеллектга яқинлашмоқда
Кўпчилик алифбодаги ўзгаришларни фақат Ş, Ç, Ğ ва Ö ҳарфлари билан боғламоқда. Аслида эса гап бошқа масала ҳақида. Бугун дунёда сунъий интеллект, қидирув тизимлари, электрон давлат хизматлари, автоматик таржима, овозли ёрдамчилар ва рақамли архивлар тилни инсон эмас, аввало компьютер қандай қабул қилишига таянади. Амалдаги алифбодаги Oʻ, Gʻ, Sh ва Ch каби икки белгидан ташкил топган ҳарфлар эса компьютер тизимлари учун битта ҳарф эмас, икки алоҳида белги сифатида қабул қилинади. Бу эса: сунъий интеллектни ўзбек тилида ўқитиш; электрон давлат хизматлари; қидирув тизимлари; автоматик таржималар; рақамли архивлар билан ишлашда техник қийинчиликлар келтириб чиқаради. Шунинг учун таклиф этилаётган ўзгаришлар тилни эмас, унинг рақамли имкониятларини такомиллаштиришга қаратилган. Энг муҳими, мазкур ёндашув 2024 йил Бокуда Туркий давлатлар ташкилоти олимлари томонидан ишлаб чиқилган Умумтуркий алифбо лойиҳасига ҳам мос келади. Таклиф этилаётган ўзгаришлар ўзбек тилини XXI аср технологиялари, рақамли муҳит ва сунъий интеллект учун янада мослаштиришга хизмат қилади. https://t.me/Rasmiy_axborot_official

Открыть источник в Telegram

Отправить сообщение об ошибке администрации
Спасибо! Ваше сообщение отправлено.