Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ишлашни хоҳловчилар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинади

⏩Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Вазирлик Марказий аппаратида мавжуд бўш лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” vacancy.argos.uz орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида мавжуд вакант лавозимларидан бирини малакавий талабларига мувофиқ танловда иштирок этишингиз мумкин.
Номзодлар бир вақтнинг ўзида 3 тагача вакант лавозимларга электрон тарзда ариза топшириш имкониятига эга.