техология

Полиз экинларини етиштиришда деҳқон ва фермер хўжаликлари учун қулайлик яратадиган янги агрегат
Унинг афзалликлари қуйидагича: полиз экинларини экиш схемаларига мос равишда кузда остига локал усулда органик ўғит солиб олинган пуштали далада эрта баҳорда агрегатнинг дала бўйлаб бир ўтишида пушталарга экиш олди ишлов бериб, ушбу пушталарга полиз экинлари уруғларини аниқ экиб кетиши.
Натижада ёнилғи-мойлаш материаллари, уруғлик сарфи, меҳнат ва моддий ҳаражатлар камаяди. Энг асосийси, полиз экинлари остига локал усулда органик ўғит солинган пуштада етиштирилганда ҳосилдорлик ошади ва экологик тоза экспортбоб маҳсулотлар етиштириб олинади. Бу эса деҳқонларнинг ўз маҳсулотларини хорижий давлат бозорларига олиб чиқишга имкон яратади.
Мазкур агрегат Интелектуал мулк агентлиги томонидан патентланган.
https://t.me/AKIS_milliy_markazhttps://t.me/AKIS_milliy_markaz