ТЕАТР МАъНАВИЙ ОЗУҚА МАНБАИДИР

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти жамоаси 14-январ Ватан ҳимоячилари куни байрам муносабати ҳамда институт Касаба қўмитасининг ташаббуси билан Ўзбек миллий академик драма театрига ташриф буюрди.
Ватан – меҳр мурувват манбаидир. Тинчлик – энг олий неъмат. Ватан тинчлигини сақлаш уни ҳимоя қилиш шу Ватанда яшаб улғаяётган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир. Шу боис халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш, ушбу соҳадаги қадрият ва анъаналаримизни тарғиб этиш, аскар ва офицерларимизнинг замон қаҳрамонлари сифатидаги қиёфасини бадиий асарлар, спектакл ва филмлар орқали кенг ёритиб бериш алоҳида аҳамиятга эга.
Ташриф давомида институт ходимлари оила аъзолари билан биргаликта қизиқарли ва ватанпарварлик руҳида бўлган спектакл тамоша қилиб маданий дам олдилар.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ