ТАБЛЕТКА ЎРНИГА ҚУРИТИЛГАН АНЖИР

Дори таблеткаларга қарамликни тугатинглар энди. Хулоса қиладиган кўп ишлар бўлди. Бизни ўзбеклардек дориларга ружу қўйган халқ ҳеч қаерда йўқ. Шу сабаб аграр соҳадан четлашмаган ҳолда, қишлоқ хўжалиги махсулотларининг шифобахш хусусиятлари ҳақида ҳам кўпроқ ёзиб боришга қарор қилдик.
Қуритилган анжир оғир йўтални бартараф этишга кўмаклашади. Яноқларга қизиллик беради. Қонда темир миқдори ортади.
Анжирнинг сийдик ҳайдаш хусусияти буйракка ижобий таъсир этади. Анжир таркибига кирувчи: калсий, фосфор, ёд, калий, бром, марганец, олтингугурт, А, К, Б1, Б2 витаминлари ҳазм қилиш фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Юрак қон-томир етишмовчилигида у қон қуйилишини пасайтиради, гипертония ривожланишидан огоҳлантиради ва ўта тез юрак уришини тинчлантиради.
Энг мухими, бу фалон пул бўлиб кетмайди ва ножўя таъсири деярли йўқ.
Дори таблеткалардан биргаликда воз кечамиз.АКИС УЗБЕКИСТАН