тазия

Аграр соҳа илм-фани оғир жудоликка учради
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Қорақалпоғистон Республикаси агрохизматлар маркази директори, техника фанлари доктори, профессор, Халқаро биосфера фанлари академияси академиги Шамшетов Сарсенбай Нуратдинович вафот этди.
Сарсенбай Шамшетов оилада меҳрибон ота, ватанпарвар, касбига содиқ инсон ва фидойи олим эди. У ўзининг қисқа умри давомида мамлакат аграр соҳасининг ривожига муносиб ҳисса қўша олди. Сарсенбай Шамшетовнинг ёрқин хотираси юртдошлари ва ҳамкасблари қалбида мангу қолади!
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе