ТАЙИНЛОВ

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти директори У. Абдуғаниевнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан институт директори вазифасини бажариш Қишлоқ хўжалиги вазири ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директорининг тегишли буйруғига асосан Бойжигитов Фозил Муҳаммадиевич зиммасига юклатилди.
Бойжигитов Фозил Муҳаммадиевич тайинловга қадар мазкур институт директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz