ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун — Миллий марказ тизимидаги Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори, таниқли олим Турдишев Бекмурод Хожамуратович таваллуд топган кун!
Бекмурод Хожамуратович ўзининг аграр соҳадаги илмий фаолиятини 1987–1992 йилларда К. А. Темирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академиясида таҳсил олаётган даврда бошлаган.
Ўқишни тамомлагач, она юрти Қорақалпоғистонга қайтиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида турли масъул лавозимларда самарали фаолият юритди. Унинг бутун меҳнат йўли Қорақалпоқ элида деҳқончилик маданияти ва илм-фанни ривожлантиришга бағишланган.
У, йиллар давомида институтда кўплаб ёш мутахассисларга устозлик қилиб, ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос, ҳосилдор экин навларини яратиш жараёнларига раҳбарлик қилиб келмоқда.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва жамоаси ҳурматли Турдишев Бекмурод Хожамуратовични таваллуд куни билан самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, узоқ умр, илмий фаолиятида янги ютуқлар ва эзгу ишларда бардавомлик тилайди!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе