ташриф

Туркманистон делегацияси билан аграр соҳадаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда
Бугун Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтигаТуркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Т. Атахаллиев бошчилигидаги делегация вакиллари ташриф буюрди.
Ташриф доирасида делегация вакиллари илмий институт фаолияти билан яқиндан танишиб, институт негизида ташкил этилган лабораторияларни кўздан кечиришди.
Самимий мулоқот чоғида ҳамкорлар келгусида икки томонлама илмий ҳамкорлик алоқаларни мустаҳкамлаш, селексия тажрибаларини ўрганиш, кадрлар амалиётини йўлга қўйиш борасида ўзаро фикр алмашишди.