Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ташриф

ташриф
⌛ Бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновациён ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббаев Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида бўлди. Ташриф давомида агентлик раҳбари институт илмий фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ерда ташкил этилган фитотрон ва ўсимликлар физиологияси, тупроқшунослик ва агрокимёвий ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш лабораторияларда амалга оширилаётган илмий тажрибалар, ин-витро усулда йўлга қўйилган инновацион ишланмалар билан қизиқди. Шунингдек, институт селексионер олимлари томонидан яратилган навлар ҳамда ноанъанавий экинлар устида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, инновацион лойиҳалар бўйича ҳам батафсил маълумотлар берилди. Учрашув сўнгида Инновацион ривожланиш агентлиги билан ҳамкорликда янги инновацион лойиҳалар устида иш олиб боришга келишиб олинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.