Танишинг: ғўзанинг хорижий — "МГ26" нави

Ғўзанинг Хитой селексиясига мансуб "МГ26" нави Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан жорий йилда илк бор мамлакатимизнинг турли ҳудудларида тупроқ иқлим шароитига мослашувчанлиги Миллий марказ тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг илмий тажриба стансиялари ва Миллий марказ тизимидаги элита уруғчилик хўжаликларида синовдан ўтказилди.
Парвариш жараёнида белгиланган тавсиялар ва агротехник қоидаларга тўлиқ амал қилинган майдонларда нав ўзининг қимматли белгилари ва ижобий кўрсаткичларини намоён қилди. Қува туманидаги "Қува" элита уруғчилик хўжалигининг 40 гектар майдонида парвариш қилинган мазкур навдан кутилганидан зиёд ҳосилдорликка эришилди. Фарғона вилояти Агрохизматлар маркази раҳбари Равшанбек Қурбоновнинг таъкидлашича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ҳар гектар майдондан 84 сентнер ҳосил чамаланмоқда. Бу шу пайтгача 50 сентнер ҳосилдорликка эришган фермер учун рекорд кўрсатгич ҳисобланади. Тўлиқ тафсилотлар билан видеода танишишингиз мумкин.
Ҳурматли фермерлар агар ушбу нав сизда қизиқиш уйғотган бўлса, бу видеони ўзингизга сақлаб олинг ва фермер танишларингизга улашинг.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе