Таълим билан бир қаторда илм-фан, замонавий технология ва инновациялар тараққиётимизнинг ҳал қилувчи омили сифатида белгиланди.

АТ, сунъий интеллект ва креатив иқтисодиёт ривожига янги руҳ берилиб, 10 миллион ёшни рақамли индустрия ва келажак касбларига олиб кириш мақсад қилинди.
Истиқлол байрами арафасида хитойлик ҳамкорлар билан “Самарқанд – 2028” сунъий йўлдоши фазога учирилгани алоҳида ғурур билан қайд этилди.
– Менинг ниятим: Ўзбекистон технология соҳаларида жаҳонга илғор ташаббусларни таклиф қиладиган марказга айланиши зарур. Ўзбек тили рақамли дунёда илм ва технология яратиладиган тил бўлиши лозим,
– деди давлатимиз раҳбари.
Инсон қадри ҳақида сўз юритганда, аҳоли саломатлигига алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди. Сўнгги йилларда соҳага ажратилаётган маблағ 8 каррадан зиёд оширилиб, сифатли тиббий хизмат олиш имконияти марказда ҳам, ҳудудларда ҳам яратилди.
Факебоок|Инстаграм|Х