Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ТАКРОРИЙ КАРТОШКА ЭКИНИ УЧУН МУҲИМ ТАВСИЯ

ТАКРОРИЙ КАРТОШКА ЭКИНИ УЧУН МУҲИМ ТАВСИЯ
Такрорий экинларда юқори ҳосилдорликка эришиш уруғлик картошкани экишдан олдин тўғри тайёрлашга боғлиқ. Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида олиб борилган илмий-тажриба ишлари уруғлик туганакларини қизил ЛЕД нурида нишлатиш самарали усуллардан бири эканини кўрсатмоқда. Мазкур усул туганакларнинг физиологик фаоллигини ошириб, бир текис ниш ҳосил бўлишини таъминлайди. Натижада қисқа, йўғон ва мустаҳкам нишлар шаклланиб, майсаларнинг тез униб чиқиши ҳамда эртароқ туганак ҳосил қилиши кузатилади. Экишга тайёр нишлар 0,5–2 см узунликда, йўғон ва синишга чидамли бўлиши тавсия этилади. Уруғликни тайёрлашда қуйидаги талабларга амал қилинг: Совутилган омбордан олинган туганакларни 2–3 кун давомида ташқи ҳароратга мослаштиринг ва 15–18 °К ҳароратда қизил ЛЕД нурида нишлатинг. Оддий омборда сақланган уруғликни саралаб, касалланган туганакларни ажратинг. Соғлом туганакларни 1–2 қатлам қилиб жойлаштиринг. Тавсия этиладиган нишлатиш режими: • Ҳарорат — 15–18 °К • Нисбий намлик — 80–90 % • Ёритиш — кунига 8–12 соат • Нишлатиш муддати — 5–10 кун Қизил ЛЕД нурида нишлатилган соғлом уруғлик такрорий картошка экинларида ўсимликларнинг жадал ривожланиши ва барқарор ҳосил шаклланиши учун муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.