Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Такрорий экинларда илмий тадқиқотлар давом этмоқда

Такрорий экинларда илмий тадқиқотлар давом этмоқда
Миллий марказ тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида ғалладан бўшаган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, чорвачилик учун мустаҳкам озуқа базасини шакллантириш ҳамда иқлим ўзгаришларига мос экинларни аниқлашга қаратилган илмий-тадқиқот ишлари изчил давом этмоқда. Институтнинг дала тажриба майдонларида такрорий экин сифатида хорижий жўхори навлари етиштирилиб, уларнинг маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мослашувчанлиги ўрганилмоқда. Тадқиқотлар давомида навларнинг қурғоқчилик, тупроқ шўрланиши ва иқлим ўзгариши шароитларига чидамлилиги, ўсиши ва ривожланиши, ҳосилдорлик кўрсаткичлари ҳамда озуқабоплик хусусиятлари илмий жиҳатдан баҳоланмоқда. Мазкур тадқиқотлар натижасида ғалладан бўшаган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, такрорий экинлар ҳисобидан қўшимча ҳосил олиш, чорвачилик учун барқарор ва сифатли озуқа базасини яратиш ҳамда ноқулай иқлим шароитларига мос, истиқболли жўхори навларини аниқлаш имкониятлари кенгайтирилади. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.