Тажриба

Пахта ҳосилдорлигини оширишда янгича ёндашув
Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги “Мирзаев Ислом” фермер хўжалигида “Пахта етиштиришда биологик симуляторлардан фойдаланиш орқали ҳосилдорликни ошириш” мавзусида дала семинари ўтказилди.
Тадбирда Уруғчиликни ривожлантириш маркази раҳбари Шуҳрат Отажонов, Республика Пахтачилик кенгаши, Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда АКИС мутахассислари қатнашдилар.
Семинарда биосимуляторлардан фойдаланишнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилди. Мутахассислар таъкидлашича, бу услуб ҳосилдорликни ошириш билан бирга тупроқ унумдорлигини сақлаш ва экологик мувозанатни таъминлашга ҳам хизмат қилади.
Хусусан, “Мирзаев Ислом” фермер хўжалигининг 33 гектарлик майдонида ғозанинг “Султон” нави “Биовак Й24” биосимулятори билан ишлов берилганида ижобий натижа кузатилди. Тажриба давомида препарат қўлланилмаган назорат майдони ҳам намойиш қилиниб, ундаги 12 қатор ғозанинг ривожи ва ҳосилдорлиги паст бўлгани кўрсатилди.
Олимлар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, янги технология ёрдамида гектаридан ўртача 50–60 сентнер ҳосил олиш мумкинлигини маълум қилдилар.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе