ТАЖРИБА

Хонадон шароитида тувакда узум етиштириш бўйича тажриба
Миллий марказ тизимидаги академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида хорижий узум навларини тувакларда етиштириш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу ишлар институтнинг Узумчилик ва микровиночилик бўлими томонидан амалга оширилмоқда.
Тажрибаларда узум навларининг тувак шароитига мослашуви, ўсиш жараёни ва ҳосил бериш имкониятлари ўрганилмоқда. Олинган натижалар асосида узумни кичик майдонларда ҳам самарали етиштириш бўйича оддий ва қулай тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.
Ушбу тадқиқотлар келгусида иссиқхоналар, томорқалар ва кичик ҳудудларда узум етиштиришни янада осон ва самарали қилишга хизмат қилади.
Тажриба ҳақида институт бўлим бошлиғи Ўткир Очилдиев юқоридаги видеода маълумот берган.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе