Таҳлил

Илмий ва хизмат кўрсатишдаги натижалар таҳлил қилиниб, устувор вазифалар белгиланди
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Миллий марказ тизимидаги илмий – тадқиқот институтлари ва ҳудудий агрохизматлар марказлари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда Миллий марказ ва унинг тизимидаги илмий муассасалар ҳамда ҳудудий агрохизматлар марказлари фаолияти таҳлил қилинди.
Йиғилишни бошқарган Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов эришаётган ютуқларимиз камчиликларимизнинг соясида қолиб кетмаслиги зарур. Бунинг учун ижро интизомига қатъий амал қилиш, илмий йўналишларда берилган имкониятлардан самарали фойдаланиш, бозор талабига қараб янги илмий ишланмалар устида ишлаш зарур. Зеро, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда зиммамизда катта масъулият бор, дея таъкидлади.
Йигилиш сўнгида соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан фикр – мулоҳаза ва таклифлар билдирилди.