таҳлил

Хабар бериб бораётганимиздек, бугун Миллий марказда илмий-тадқиқот институтларининг ўтган йилда амалга оширган ишлари, ўтказилган тадқиқотлар натижалари ва 2024 йил учун белгиланган режалар муҳокама қилинмоқда.
Навбат Дон-дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти жамоасига етди. Айни дақиқаларда институт директори Равшанбек Сиддиқов натижалар таҳлили ва истиқболдаги режалар тақдимотини ўтказяпти.
Берилаётган маълумотлар ичида ноанъанавий экинлардан полба ўсимлиги тўғрисида қизиқ фактлар эълон қилинди.
Институт директори ўз тақдимотида илмий жамоа нафақат бошоқли экинлар, балки дуккакли, мойли ва озуқабоп экинларнинг янги навларини яратиш устида ҳам тадқиқотлар ўтказиб, ижобий натижаларга эришаётгани тўғрисида маълумотлар бермоқда.
Шунингдек, бошоқли дон экинларида маҳаллий навлар улушини кўпайтириш ва кластерлар билан илмий муассасалар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш борасида экспертлар ўз мулоҳазаларини билдирмоқда.
Бизни кузатишда давом этинг!