таҳлил

Хабар бериб бораётганимиздек, бугун Миллий марказда илмий-тадқиқот институтларининг ўтган йилда амалга оширган ишлари, ўтказилган тадқиқотлар натижалари ва 2024 йил учун белгиланган режалар муҳокама қилинмоқда.
Айни дақиқаларда Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори Ойбек Омонов натижалар таҳлили ва истиқболдаги режалар тақдимотини ўтказяпти.
Тақдимот билан танишган экспертлар тақдимотда маълум қилинган фактлар юзасидан юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олмоқда.
- Эришилган ютуқлар ўзимизники. Бироқ илмий муассаса жамоаси тадқиқотларни амалга оширишда ҳудуднинг ўзгариб бораётган тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олиш, яратилаётган янги навлар деҳқонга барака, давлат иқтисодиётини кўтаришга хизмат қилиши зарур, - дея таъкидлади Миллий марказ раҳбари Ш. Отажонов.
Тақдимотда тезкор селексияни йўлга қўйиш борасида илмий муассасада амалга оширилаётган ишлар айни дақиқаларда муҳокама мавзусига айланди.
Бизни кузатишда давом этинг!