Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ТАДҚИҚОТ

ТАДҚИҚОТ
Илмий тадқиқотлар асосида иссиқхона хўжаликларида юқори самарадорликка эришиш Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида институтнинг илмий ходими Давлат Абдуллаев томонидан “Томорқалардаги иссиқхоналарни бир йилда уч марта ҳосил олишга мослаштириш ҳамда маҳсулотни қуритиб сотиш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш” мавзусида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Институтнинг илмий жамоаси ушбу изланишлар натижалари билан яқиндан танишди. Мазкур илмий тадқиқотлар асосида қиш мавсумида сабзавот ва полиз экинларининг соғлом ҳамда сифатли кўчатларини етиштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда. Мутахассисларга иссиқхона шароитида кўчат етиштиришда қўлланилаётган замонавий биостимуляторлар, илғор иссиқхона технологиялари, самарали агротехник тадбирлар, кўчатларнинг ўсиши ва ривожланишига таъсир этувчи омиллар, илдиз тизимини мустаҳкамлаш, стрессга чидамлиликни ошириш ҳамда касалликларнинг олдини олишга қаратилган тажрибалар намойиш этилди. Ушбу йўналишда илм ва амалиёт уйғунлигида олиб борилаётган ишлар илмий тавсияларни ишлаб чиқариш жараёнига самарали татбиқ этиш, иссиқхона хўжаликларида юқори сифатли кўчат етиштириш самарадорлигини ошириш ҳамда илм-фан ва амалиёт ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.