Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Тадқиқот

Тадқиқот
Кечки муддатда экилган ғўза олимлар кутган натижани берди. Бу ҳақда бугун Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг тажриба майдонида бўлиб ўтган илмий-амалий семинарда маълум қилинди. Тадқиқотдан кўзланган мақсад, ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экилган ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришга қаратилган. Олимлар ўстирувчи стимуляторларни қўллаш ҳисобига гектарига 34-35 сентнер атрофида ҳосил етиштиришга муваффақ бўлган. Янги агротехнологияга семинарда иштирок этган пахтачилик соҳасининг етук олимлари ижобий баҳо бердилар. Шунингдек, янги агротехнология семинарда иштирок этган фермерларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Ушбу тадқиқот натижалари хусусида тез кунларда телекўрсатув ва лавҳалар орқали батафсил маълумот берамиз. Бизни кузатиб боринг. https://t.me/AKIS_milliy_markaz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.