Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Тадқиқот

Тадқиқот
Шолини касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг замонавий технологияси Маълумотларга кўра шоли етиштирилиш ҳажм ва истеъмол жиҳатидан дунёда буғдойдан кейин иккинчи ўринда туради. Демак, ушбу экин турининг ўрни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда беқиёс. Юртимизда ҳам рўзғорларимизни гуручсиз, тўю-томошаларимизни таомларнинг султони бўлган паловсз тасаввур қила олмаймиз. Шу боис олимларимиз ички эҳтиёжни қондиришга ҳисса қўшиш мақсадида шолининг ресурс тежамкор, кам сув талаб қилувчи янги навларини яратиш ва ўсимликни касаллик ҳамда зараркунандалардан асрашнинг янги замонавий техонологияларини яратиш устида изланмоқда. Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва фитопаталогия лабораторияси мудири, қишлоқ хўжалик фанлари фалсафа доктори Нодирбек Отамирзаевнинг “Шолидаги асосий зараркунанда, касаллик ҳамда бегона ўтларга замонавий қарши кураш агротехнологиясини ишлаб чиқиш” мавзусида олиб бораётган тадқиқоти ҳам бугунннинг долзарб мавзуларидан саналади. Нодирбек Отапмирзаев ўзи ўтказаётган тадқиқотнинг айрим натижалари хусусида Миллий марказда ташкил этилган семинарда экспертлар олдида ҳисобот берди. ⌛ Семинарни Миллий марказ директори Ш. Отажонов кириш сўзи билан очиб, барча соҳа вакиллари сингари олимлар ҳам йил сўнггига қадар қўлида эришган натижаси бўлиши зарурлигини таъкидлади. Видеода семинардан айрим лавҳаларни эътибориингизга ҳавола қиламиз Бизнинг ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг: WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.